Линклар

Жаҳон лидерлари Теҳронни музокарага чорламоқдалар


Дунёнинг етакчи давлатлари Эронни БМТ бош ассамблеясининг шу ойда бошланадиган йиғилишига қадар ўз ядровий дастурини Ғарб билан муҳокама қилишга чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари чоршанба куни айни масалани муҳокама қилди. Мазкур учрашувдан сўнг Германия шу ҳақда баёнот эълон қилди.

Бир кун олдин Эроннинг бош музокарачиси Саид Жалолий ўз мамлакати янги музокараларга тайёрлигини ва янги таклифлар тайёрлаётганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG