Линклар

logo-print

Қирғизистонлик нашафурушлар ҳибсга олинди


Наманган вилоятининг Норин туманида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари наша сотаётган икки нафар қирғизистонликни қўлга олди.

Ички ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, махсус операция пайтида Қирғизистон фуқароларидан 463 грамм наша ва бир миллион сўм мусодара қилинган.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан бири айни жиноят учун 2005 йилда 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аммо амнистия туфайли у уч ярим йилда озодликка чиққан. Қўлга олинган иккала шахс ўз айбига иқрор бўлган.
XS
SM
MD
LG