Линклар

Женевада экологик анжуман иш бошлади


Женевада глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш мавзуида халқаро анжуман иш бошлади.

БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган ушбу анжуманда 150дан зиёд давлат расмийлари иштирок этмоқдалар. Анжуман очилишида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун глобал иқлим ўзгаришига қарши тезкор чоралар кўрилиши лозимлиги, акс ҳолда жаҳон кундан-кунга катта жарлик ёқасига яқинлашиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирди.

БМТ Бош котиби барча давлат ҳукуматларини глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш стратегиясини ўзгартиришга ва ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG