Линклар

Бишкек kg домен ҳудудини ўз назоратига олади


Интернетдаги kg миллий домен ҳудудини бошқариш ваколати “Азияинфо” хусусий ширкатидан Қирғизпатент давлат агентлигига олиб берилади. Бу ҳақда Қирғизпатент раҳбари Улан Мелисбек маълум қилди.

Унинг айтишича, шу кунгача “Азияинфо” ширкати монополист сифатида доменларни рўйхатга олиш ва бошқариш нархларини асосланмаган тарзда кўтариб юборган.

Миллий домен ҳудудини давлат бошқарувига ўтиши билан эса доменларни рўйхатга олиш нархи тўрт баробарга камаяди.

Айни пайтда Қирғизпатент миллий домен ҳудудини бошқариш ҳуқуқигагина эга бўлади, доменларни рўйхатга олиш ҳуқуқи эса бир қатор хусусий ширкатларда қолади.
XS
SM
MD
LG