Линклар

Эрон парламенти вазирларни тасдиқлади


Эрон парламенти мамлакат президенти томонидан вазирлик лавозимига тақдим қилинган 21 номзоддан 18 нафарини маъқуллади.

Хабарларга кўра, депутатлар Энергетика, Таълим ва Ижтимоий масалалар бўйича вазир лавозимига тақдим қилинган номзодларни маъқулламаган. Маҳмуд Аҳмадийнажод Таълим ҳамда Ижтимоий масалалар бўйича вазир лавозимига икки аёл номзодини тақдим қилган эди.

Бироқ депутатлар 1979 йилдан буён Ислом республикаси тарихида илк бор Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига кўрсатилган аёл номзодини маъқулладилар.

Депутатлар тасдиғидан ўтган номзодлар орасида Аргентина ҳукумати томонидан қидирилаётган Аҳмад Валидий ҳам бор. Валидий 1994 йилда Буэнос-Айрес шаҳридаги яҳудийлар марказида содир этилган ва 85 кишининг ҳаётига зомин бўлган портлашга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG