Линклар

АҚШ қўриқчилари яна қовун туширди


АҚШ Давлат департаменти Афғонистондаги АҚШ элчихонаси қўриқчилик хизмати ходимларининг янги ҳамкасбларини таҳқирлагани ва одабсиз хулқига оид маълумотлар юзасидан текширув ишлари бошлаб юборганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, Project on Government Oversight ноҳукумат ташкилоти қўриқчилар хулқига оид маълумотларни Давлат департаментига тақдим этган.

Ташкилотнинг таъкидича, қўриқчилар хулқи элчихона ва унинг ходимларини хавф остига қўйиши мумкин.

Айни пайтда Давлат департаменти расмийси олиб борилган текширув натижасида АҚШ элчихонасини қўриқлаётган хусусий “Armor Group” фирмаси билан тузилган шартнома бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG