Линклар

Сўғдда афғон бангфуруши қамалди


Афғонистон фуқароси Шафиқ Аҳмад Валлади Ғулом Сидиқ Тожикистон Жиноят кодексининг 200-моддаси, яъни ноқонуний наркотик савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Озодликка Хўжанд шаҳар суди ҳаками Наргис Ёдгорова маълум қилди.

Тергов материалларида айтилишича, Шафиқ Аҳмад хўжандлик Шаҳоб Боевга 9 килограмм героин сотиш жараёнида қўлга олинган. Шаҳоб Боев мана шу миқдордаги героин учун Шафиқ Аҳмадга 15 минг доллар тўлаган.

Айни пайтда мазкур иш бўйича тожикистонлик Боев ҳам судланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
XS
SM
MD
LG