Линклар

Тожик авиацияси 85 ёшда


Пайшанба тонгда "TajikAir" давлат унитар корхонаси биносида тожик авиацияси ходимлари ўз касбий байрамларини тантанали равишда нишонладилар. Тожикистон ҳаво йўллари фаолиятига салмоқли ҳисса қўшган фахрийлардан айримларига “Авиация фахрийси” унвони берилди.

Тожикистон фуқаровий авиацияси ўз фаолиятини 1924 йилнинг 3 сентябрида бошлаган.

Ҳозирда Душанбедан Олмаота, Бишкек, Екатеринбург, Москва, Новосибирск, Самара, Санкт-Петербург, Истанбул, Теҳрон, Урумчи, Шаржа ва Дубай шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилган.

30-йиллардан сўнг тез суръатларда тараққий қилган "Тожикавиация" паркидан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ҳам самолётлар қатнай бошлади. Бироқ Совет иттифоқи қулаганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов тизимига барҳам берилди.
XS
SM
MD
LG