Линклар

Урумчида яна намойиш ўтказилди


Хитойнинг Урумчи шаҳрида яна норозилик намойишлари ўтказилгани хабар қилинди.

Синхуа агентлигининг билдиришича, Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси пойтахтига тўпланган мингдан зиёд намойишчи сўнги пайтда минтақада шприц ёрдамида қилинган ҳужумлар юзасидан ташвиш билдирганлар. Бироқ бу каби ҳужумларда неча киши тан жароҳати олгани ҳозирча маълум эмас.

Гувоҳларнинг билдиришича, бугунги намойиш иштирокчиларининг барчаси маҳаллий этник ханлар бўлган.

Бундан икки ой муқаддам Урумчи шаҳрида уйғурлар ва ханлар ўртасида этник тўқнашувлар рўй берган. Расмий маълумотларга кўра, бу тўқнашувларда камида 200 киши нобуд бўлган, мингдан зиёд киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG