Линклар

Политковская иши судга қайтарилди


Россия Олий суди таниқли журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилишига оид ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шундай қилиб Олий суд Анна Политковская яқинларининг журналист ишини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги шикоят аризасини қондирди.

-Олий суд ҳарбий коллегиясининг бугунги қарори билан жабрланувчи томоннинг шикоят аризаси қондирилди ва биз бу қарордан мамнунмиз¸ деди Поликовская оиласи адвокати Карина Москаленко

Кремлнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни Москвада номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

Жорий йилнинг феврал ойида Москва суди маслаҳатчилари журналист Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланаётган уч шахсни айбсиз, деб топган эди. Бироқ июн ойида Россия Олий суди ушбу шахслар устидан чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG