Линклар

Туркий тилли давлатлар саммит ўтказмоқчи


Озарбайжон жорий йилнинг 2-3 октябр кунлари туркий тилли давлатлар саммитига мезбонлик қилади.

Бу ҳақда Today Zaman интернет нашри хабар тарқатди.

Хабарга кўра, саммитда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этадилар.

Туркий тилли давлатларнинг биринчи саммити Туркия марҳум президенти Турғут Ўзал ташаббуси билан 1992 йилда ўтказилган эди. Иккинчи саммит эса 2006 йилда Анталия шаҳрида бўлиб ўтган. Бироқ Ўзбекистон раҳбари ҳар иккала саммитда ҳам иштирок этмаган.
XS
SM
MD
LG