Линклар

logo-print

Эркин микрофон

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан Озодликка келаëтган мурожаатлар оқими тўхтамаëтир. 3 сентябр куни таҳририятга келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

Икки ўртада сарсон қолган ўшлик ўзбеклар...

Илк суҳбатдошимиз Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи тингловчимиз Баxтиёр ака. У Қирғизистон жанубида ўзбек мактаблари сони камайиб бораётганидан ташвиш билдириб¸ Озодликка сим қоқибди.

- Жуда нола қилишмаску¸ шу сизларга аҳволни билдириб қўйиш ниятим бор эди. Ҳозир русча айтганда¸ отчуждение¸ яъни бегоналашув бўлаяпти. Шунақа бир нарса бўлаяптики¸ барча мактаблар ëпилаяпти. Кўп телевидениеларда қирғизча қўйиш керак бўлаяпти. Тепадан бўлган бир қандайдир сиëсат кетаяптида. Шуни бизнинг ўзимизнинг одамларимиз тушунмаяпти.

Ўзбекистондан озгина бўлса ҳам қўллаб-қувватлов йўқ. Бу кетишда бу яхшиликка олиб бормаса керак¸ деган ўйдаман. Айтмоқчиманки¸ қандайдир бир шаклланган сиëсат кетаяпти. Ўзимизнинг тарихимиздан¸ ўзимизнинг позициямиздан онгли равишда бегоналашув кетаяпти. Жувонмарг қилишда бу. Мактаблар йўқотилаяпти. Мактабларга ëшгина енгилтабиат қизларни директор қилиб қўйган.

Ўзбек мактаблари озаяяпти. 1500 нафар ўқувчи ўқиëтган бўлса¸ ҳозир 400 нафар бўлиб қолди. Озайиб¸ 400-500 ўқувчи қолаяпти. Шунга қаралмаяпти. Мактабларнинг савияси паст. Ўзбек тилида дарс берадиган катта-катта яхши ўқитувчилар бор. Шуларни директор қилмасдан ëшгина қизларни қўйиб қўяяпти. Инқирозга олиб бораяпти. Наҳотки шуни Тошкентдаги катталар билмаса? Наҳотки улар ëрдам бермаса? Биз шунга ҳайронмизда, дейди Бахтиëр ака.

Шунингдек, Бахтиëр ака Ўзбекистондаги мустақиллик байрами, Тошкент шаҳри 2200 йиллиги тантаналарини телевидение орқали томоша қилганини айтар экан¸ бу ҳақда ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Кеча мана байрам бўлди. Мен телевизорда кўриб ҳайратга тушиб ўтирдим. Россияда қанча одам қийналиб юрганини кўрганман. Ўзбек халқи шунчалик содда экан. Яна хурсанд¸ яна ўйинга тушган. Сунъий равишда хурсанд бўлгандирмиз. Ҳайратга тушдимда мен¸ дейди Бахтиëр ака.


Шерали Жўраев қани?

Ўз исмини айтишни истамаган тошкентлик тингловчимиз таниқли ўзбек хонандаси Шерали Жўраев ҳақда сўрайди.

- Озодлик радиосими бу?

Озодлик: Ҳа.

- Мен сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим.

Озодлик: Марҳамат.

- Нима учун кейинги пайтларда Шерали Жўраев телевидениега чиқмай қолди? Мен шу нарсани билмоқчи бўлиб телефон қилаëтган эдим¸ дейди бу тингловчимиз.

Шерали Жўраев нега Ўзбекистон телевидениесида кўринмайди, деган саволлар билан авваллари ҳам кўплаб тингловчилар мурожаат қилган. Ўзбекистонликларнинг севимли хонандаси Ўзбекистон телевидениеси орқали чиқарилмаётгани ҳақда шу телеканал раҳбариятига мурожаат йўллашингизни сўраймиз. Айни пайтда Шерали Жўраевнинг Озодлик мухбири билан суҳбатини 5 сентябр шанба куни "Чодирхаёл" да танишишингиз мумкин.


Ўзбекистондан умидимни уздим...


Озодликка мурожаат этган яна бир тингловчимиз Ўзбекистондан кетиш ва Европа фуқаролигини олиш орзусида бўлган 19 яшар тошкентлик ўспирин.

- Ҳозир ëшим 19 да. Милодий 1990 йил¸ ҳижрий 1411 йил туғилганман. Кетишимга сабаб¸ оилавий шароит қийин. Коллежда ўқимадим¸ университетга қурбим етмаяпти. Университетда ўқиганим билан иш бўлмаса барибир. Бир жойга ишга кирсам ҳам пул бериб кираман.

Озодлик: Сиз кетсам¸ ҳаëтим яхши томонга ўзгаради деб умид қилаяпсизми?

- Шундай умидим бор.

Озодлик: Нимага?

- Билсангиз керак¸ вазият анча ўзгариб кетган. Ўзбекистондаги шароит бундан кейин яхши бўлишига ишонмайман. Мана ўзимиз яшаб турган туманда йўлда бекат бор эди. Анча вақтдан бери чиқмаган эдим кўчага. Бир-икки кун олдин чиқсам¸ бекатнинг блок ғиштини кўтариб кетишибди. Аввалига ўтириб яхшилаб кулдим. Кейин ўйласам¸ бу куладиган эмас¸ йиғлайдиган ҳолат¸ дейди тошкентлик ўспирин.

******************

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
XS
SM
MD
LG