Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:20

Эронда илк аëл вазир тайинланди


3 сентябр куни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланган профессор ва собиқ депутат Марзия Воҳид Дастжерди Эрон Ислом жумҳурияти тарихидаги илк аëл вазир бўлди.
3 сентябр куни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланган профессор ва собиқ депутат Марзия Воҳид Дастжерди Эрон Ислом жумҳурияти тарихидаги илк аëл вазир бўлди.

Пайшанба куни Эрон парламенти президент Аҳмадийнажод вазирликка танлаган 21 номзоднинг 18 тасини маъқуллади. Вазирликка ўтганларнинг биттаси¸ ўтмаганларнинг эса иккитаси аëллардир.

Ўзи ташкил этган янги ҳукумат таркиби парламентга тақдим этилгач¸ президент Маҳмуд Аҳмадийнажод депутатларни номзодларни маъқуллаш ва шу орқали Эрон Ислом жумҳурияти душманларига зарба беришга чақирди.

Шундай бўлса-да¸ президент танлаган номзодлар депутатлар томонидан беш кун муҳокама қилинди ва охир-оқибат вазирликка тасдиқланган кўплаб номзодлар кескин танқидга ҳам учради.

Депутатлар танқидига қўшилган таҳлилчилар ҳам¸ вазирликка тавсия этилганлар билим ва тажрибасига эмас¸ балки президент Аҳмадийнажодга садоқатига қараб танланганини айтмоқдалар.

Хусусан¸ президент Мудофаа вазирлигига тавсия қилган Аҳмад Воҳидий¸ айниқса Теҳрон танқидчилари нишонига айланди. Халқаро майдондаги норозилик ва босимга қарамай¸ 1994 йили Аргентинадаги Яҳудий марказини портлатишга алоқадорликда айбланаëтган Воҳидий номзоди осонлик билан депутатларнинг 80 фоизи томонидан тасдиқланди.

Вазирликка тасдиқланганлар орасида¸ Эрон Ислом жумҳурияти тарихида илк бор аëл киши ҳам бор. Собиқ депутат ва университет профессори Марзия Воҳид Дастжерди номзоди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири сифатида маъқулланди.

Айни пайтда¸ Аҳмадийнажод Маориф ва Ижтимоий таъминот вазирлиги лавозимига тавсия қилган икки аëл номзоди парламент тасдиғидан ўтмади.

Депутатлар маъқулламаган учинчи номзод эса¸ Эрон Ëнилғи вазири лавозимига тавсия этилган Муҳаммад Алиободий бўлди.

- Залда ўтирган жами депутатлар сони 286 та. Алиободий номзодини ëқлаб 137 ¸ унга қарши 117 нафар депутат овоз берди¸ 32 депутат овоз беришдан сақланди. Парламент Алиободийнинг Ëнилғи вазири этиб тайинланишига ишончсизлик билдирди¸ дея овоз натижасини эълон қилди парламент спикери Али Ларижоний.

Гарчи президент Нефт вазири лавозимига танлаган Маъсуд Миркозимий номзоди ҳам депутатларнинг қизғин мубоҳасасига сабаб бўлган бўлса-да¸ овоз бериш натижалари унинг парламентдаги кўпчилик таянчини қозонганини кўрсатди.

Овоз бериш жараëнини кузатган таҳлилчилар¸ президент асосий вазирлик ўринларига кўрсатган номзодларни қувватлаш орқали¸ мухолифат томонидан сайловлардаги сохтагарчиликлар асосида иккинчи муддатга сайланганликда айбланаëтган Аҳмадийнажодга жиддий таянч намойиш қилган.

Шундай кузатувчилардан бири Маъсуд Сафирий¸ парламентнинг президент қарор ва тавсияларига бирор-бир қаршилик кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эканини айтади.

- Парламент ҳам¸ ҳукумат ҳам айни консерватив лагерга мансуб. Мамлакат олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳонамайи ҳукуматга мустаҳкам ишонч билдирганидан сўнг¸ парламент янги ҳукумат таркибини шунчаки тасдиқлаб берди. Аммо иккала томон ҳам¸ бошқалар кўз ўнгида ўзини мустақил қилиб кўрсатиб қўймоқчи бўлди¸ дейди Сафирий.
XS
SM
MD
LG