Линклар

Қўриқчилар устидан назорат кучайтирилди


АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси барча ходимларига спиртли ичимлик ичишни таъқиқлаб, хавфсизлик хизматига элчихонани қўриқловчи шахсий фирма ходимларини назорат қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Элчихона баёнотида айтилишича, элчи Карл Эйкенбери ва бошқа расмийлар фавқулодда мажлис ўтказиб, шундай қарорга келган.

Бундан бир оз аввал АҚШ Давлат департаменти Афғонистондаги АҚШ элчихонаси қўриқчилик хизмати ходимларининг янги ҳамкасбларини таҳқирлагани ва одобсиз хулқига оид маълумотлар юзасидан текширув ишлари бошлаб юборганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, Project on Government Oversight ноҳукумат ташкилоти қўриқчилар хулқига оид маълумотларни Давлат департаментига тақдим этган.

Ташкилотнинг таъкидича, қўриқчилар хулқи элчихона ва унинг ходимларини хавф остига қўйиши мумкин.
XS
SM
MD
LG