Линклар

Россия-АҚШ шартнома имзолайди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ядровий қуролсизланиш бўйича янги шартнома имзолашга оид АҚШ-Россия уринишлари самара бераëтганини маълум қилди.

Россия ахборот агентликлари Сергей Лавровнинг “президентлар Дмитрий Медведев ва Барак Обаманинг Катта 20 лик раҳбарларининг Питтсбург саммити чоғида бўладиган учрашувига қадар айтишга арзигулик гап бўлади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Июл ойида Москвада учрашган Барак Обама ва Дмитрий Медведев ядровий қуролсизланиш бўйича 1991 йилда имзоланган битим ўрнини эгаллайдиган янги шартнома имзолашга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG