Линклар

Навоий аэропортида қатнов жадаллашган


Навоий аэропортининг даромади Коrean Air ширкатига берилганидан буён 10 мартага кўпайди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, сўнгги олти ой давомида Навоий халқаро аэропортида парвозлар сони ўтган йил шу даврига нисбатан 133 тадан 433 тага, юклар ташилиши эса 15 тоннадан 3 минг 337 тоннага кўпайган.

Даромад ўн баробарга ошиб, 5 миллион 810 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Бу ҳақда Навоий ҳаво бандаргоҳи директори Мюнг Чул Но маълум қилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Навоий халқаро аэропортидан ҳафтасига 30 та самолёт парвози амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG