Линклар

АҚШ ҳарбийлари муваффақиятга ишонади


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистондаги террор тармоғини йўқ қилиш ҳақидаги президент Барак Обаманинг стратегияси “энди бошланаётгани” ва бунинг учун вақт кераклигини айтди.

Пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Гейтс “АҚШ Афғонистондан чиқиб кетадиган вақт келди” деяётган танқидчилар фикрига қўшилмаслигини айтди.

Пайшанба куни Пентагонда сўзлаган АҚШ Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари адмирал Майк Маллен Афғонистондаги вазият ҳақида қуйидагиларни айтди:

- Бу кечиктириб бўлмайдиган вазият. Вақт бизнинг фойдамизга хизмат қилмайди. Биз буни тушунамиз ва ташаббусни яна ўз қўлимизга олишимизга ишонаман, деди АҚШ адмирали.
XS
SM
MD
LG