Линклар

Афғонистонда “Калашников” нархи ошди


Афғонистоннинг шимолий минтақаларида АК-47 русумидаги “Калашников” автоматининг нархи 450 АҚШ доллардан 650 долларга қимматлади.

Озодлик радиосининг афғон бўлими маълумотига кўра, Афғонистон фуқаролари хавфсизлик билан боғлиқ вазиятдан хавотирлангани ҳамда ҳукумат ва хориж қўшинлари хавфсизликни таъминлай олмаётгани учун “Калашников” автоматининг нархи ошган.
XS
SM
MD
LG