Линклар

logo-print

Ява зилзиласи қурбонлари сони ошаяпти


Индонезиянинг Ява оролида рўй берган зилзила қурбонлари сони 57 тага етди. Табиий офат пайтида 400 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Айни пайтда қутқарувчилар бедарак йўқолган ўнлаб одамни қидиришда давом этмоқда.

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазири Рустам Пакая 5 минг 300 кишига бошпана кераклигини айтди.

Расмийларга кўра, ер силкиниши оқибатида 10 мингдан ортиқ турар-жой ва бошқа биноларга шикаст етган.
XS
SM
MD
LG