Линклар

logo-print

Ашхобод ва Боку алоқаларни яхшилашга уринмоқда


Давлатга қарашли “Туркман хабарлари” ахборот агентлигининг билдиришича, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан телефон орқали сўзлашуви чоғида икки томонлама алоқалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган. Томонлар ўзаро алоқаларни яхшилашга рағбат билдирганлар.

Икки давлат Каспий денгизидаги чегара борасида бир неча йилдан бери тортишиб келмоқда. Туркманистон бу масалани халқаро арбитраж орқали ҳал қилиш ниятида.
XS
SM
MD
LG