Линклар

logo-print

Қундузда кучли портлаш рўй берди


Афғонистон шимолида ёнилғи маҳсулотлари юкланган иккита цистернанинг портлаши оқибатида ўнлаб фуқаро нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, толибон жангарилари иккита цистернани қўлга олиб¸ ундаги ёнилғи маҳсулотларини маҳаллий аҳолига тарқатаётган маҳал кучли портлаш рўй берган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш НАТО учқичларининг цистерналарни нишонга олиши оқибатида рўй берган.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умарга кўра, оқибатда 90дан зиёд фуқаро нобуд бўлган.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги Қундуз вилоятида жангариларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказганини эълон қилди. Бироқ бугунги портлаш ва талофотлар тўғрисида ҳеч маълумотга эга эмаслигини билдирди.


XS
SM
MD
LG