Линклар

logo-print

Урумчида намойишлар таъқиқланди


Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур мутор ўлкасида рухсат берилмаган намойишлар ва йиғинлар ўтказилишини таъқиқлаб қўйди.

Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хитой ҳукуматининг ушбу қарори Урумчида пайшанба ва жума кунлари янгидан рўй берган норозилик намойишларидан сўнг қабул қилинди. Этник ханлар томонидан уюштирилган намойиш иштирокчилари сўнгги пайтда минтақада шприц ёрдамида қилинган ҳужумлар юзасидан ташвиш билдириб, ҳукуматдан ўлкада хавфсизликни таъминлашни талаб қилдилар.

Сўнги маълумотларга кўра, Хитой полицияси бугунги намойишчиларни тарқатиб юбориш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.

Бундан икки ой муқаддам Урумчида уйғурлар ва этник ханлар ўртасида зўравонликлар рўй берган. Расмий маълумотларга кўра, бу тўқнашувларда 200га яқин фуқаро нобуд бўлган, мингдан зиёд киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG