Линклар

Ҳуқуқ фаоллари Жофтис ҳукмидан ташвишда


Ғарбдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қозоғистонда таниқли ҳуқуқ фаоли Евгений Жофтиснинг 4 йиллик озодликдан маҳрум қилинишини кескин қораладилар.

Пайшанба куни Қозоғистон суди мамлакатдаги Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги халқаро бюроси асосчиси ва директори Евгений Жофтисни қасддан содир этилмаган қотиллик ва йўл қоидаларини бузганликда айбдор деб топиб, унга тўрт йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч бугун эълон қилган баёнотида Жофтис устидан олиб борилган маҳкаманинг одил суд тамойилларига мос келмаганини таъкидлади.

Freedom House ташкилоти эса жиддий қонунбузарчиликлар билан олиб борилган тергов жараёнидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG