Линклар

logo-print

Расмуссен Қундуздаги зарбаларни тан олди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бугун эрта тонгда Афғонистон шимолида берилган ҳаво зарбалари оқибатида нобуд бўлганлар орасида тинч аҳоли вакилларининг ҳам бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

- Халқаро кучлар тун давомида толибон жангариларига ҳаводан зарба берди. Оқибатда бир нечта жангари ўлдирилди. Бу зарбаларда тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлгани эҳтимолдан холи эмас, бироқ бу маълумот ҳозирча тасдиқлангани йўқ,деди Брюсселда чиқиш қилган НАТО Бош котиби.

Айни пайтда Расмуссен бугунги воқеа юзасидан пухта тергов ўтказилишини таъкидлади.

Бундан бир оз аввал Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умар иккита цистернанинг портлаши оқибатида 90дан зиёд киши нобуд бўлганини билдирди. Нобуд бўлганларнинг кўпи тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Маълум бўлишича, маҳаллий аҳоли толибон жангарилари томонидан ўғирланган иккита цистернадан ёнилғи маҳсулотларини олаётган маҳал кучли портлаш рўй берган.
XS
SM
MD
LG