Линклар

Афғонистонда немис ҳарбийлари ҳалок бўлди


Афғонистон шимолида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида Германия армиясининг уч нафар ҳарбийси яраланди.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умар худкуш кимса портловчи моддалар жойланган автомобилни портлатганини айтди.

Ҳужум оқибатида тинч аҳоли орасида талафот бўлгани ёки бўлмагани маълум қилинмади.

Толиблар матбуот вакили Забиҳулла Мужоҳидга кўра, худкуш ҳужумни Толибон ҳаракати амалга оширган. Сўнгги ойларда Афғонистон шимолида Толиблар анча фаоллашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG