Линклар

logo-print

NATO зобитлари афғонлар билан учрашди


NATO зобитлари яқинда Афғонистон шимолида уюштирилган ҳаво ҳужуми пайтида жабрланган афғонистонликлар оила аъзолари билан учрашди.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг жамоатчилик масалалари бўйича раҳбари контр-адмирал Грег Смит делегацияга бошчилик қилди.

Смит журналистларга икки тун олдин содир бўлган воқеа тафсилотини ўрганиш қийин эканини айтди.

Афғонистон расмийларига кўра, Қундуз вилоятида амалга оширилган ҳужум оқибатида 90 нафардан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG