Линклар

Чавес Туркманистонга боради


Венесуэла президенти Уго Чавес икки кунлик сафар билан Туркманистонга ташриф буюради.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Уго Чавес билан ўтказилажак сўзлашувларнинг икки давлат ўртасида манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлишига умид билдирди.

Президентларнинг бир қатор муҳим масалалар, жумладан, энергетика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Туркманистон ва Венесуэла газ экспорт қилиш бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Венесуэла президенти нефт экспорт қилувчи давлатларининг ОПЕК ташкилоти каби газ экспорт қилувчи давлатлар ташкилотини ташкил этишга оид Россия таклифини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG