Линклар

Ҳиндистон президенти Душанбега борди


Ҳиндистон президент Пратибҳа Патил 6 сентябр куни расмий сафар билан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига борди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Пратибҳа Патил хоним якшанба оқшомида Душанбе шаҳрида фаолият юритаётган ҳиндистонликлар билан учрашади.

Ҳиндистон президенти сафарининг расмий қисми 7 сентябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан режаланган музокарадан бошланади.

Ҳиндистон раҳбарининг Тожикистон Бош вазири Оқил Оқилов, Намояндалар мажлиси раиси Сайдулло Хайруллоевлар билан ҳам музокара ўтказиши айтилмоқда.

Расмий сафарнинг учинчи куни Пратибҳа Патил хоним Тожикистон мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган катта тантанада қатнашади.

Айни пайтда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, Ҳиндистон президенти расмий сафари давомида ўзаро ҳамкорлик борасида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди.
XS
SM
MD
LG