Линклар

Ҳуқуқ фаоллари Теҳрон прокурорига мурожаат қилдилар


Эронлик 300дан зиёд ҳуқуқ фаоли ва матбуот ходими Теҳроннинг янги прокурорига очиқ хат йўллади.

Эрондаги ислоҳотчиларнинг Мошарекат партиясига тегишли сайтда эълон қилинган мурожаат муаллифлари Теҳрон прокурори Аббос Жафарий-Долатабадийни ҳибсга олинган журналистларни озод этишга ва айрим нашрларга қўйилган таъқиқни бекор қилишга чақирдилар.

Мактубда айтилишича, журналистларнинг ҳибсга олиниши мамлакатнинг ҳозирги вазиятида ўзини оқламаган ва қонунга зид бўлган.

Эрондаги президент сайлови натижаларига норозилик ўлароқ июн ойида Теҳронда бўлиб ўтган намойишлардан сўнг юздан зиёд мухолифатчи, ҳуқуқ фаоли ва журналистлар ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG