Линклар

logo-print

Швеция расмийси Исроил сафарини бекор қилди


Исроил Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт келаси ҳафта Исроилга режалаган сафарини бекор қилган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили сафар қолдирилишига оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

Карл Билдт сафарининг қолдирилиши айни пайтда икки давлат ўртасидаги алоқалар совуқлашган бир даврига тўғри келди. Исроил ҳукумати яқинда Швеция нашрларидан бирида чоп этилган мақола юзасидан кескин эътироз билдириб, мақолани “антисемит”, дея қоралади.

Мақолада айтилишича, Исроил ҳарбийлари ўлган фаластинлик маҳбусларнинг тана аъзоларидан донор масқсадлари учун фойдаланган.
Швеция ҳукумати матбуот эркинлигини рукач қилиб, мақолани кескин қоралашга оид Исроил чақириқларини инкор этди.
XS
SM
MD
LG