Линклар

logo-print

Исроил ўз режасига содиқ қолади


Исроил расмий Вашингтон танқидига қарамай Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги турар жойларини қуриш режасига содиқ қилишини маълум қилди.

Исроил радиосига интервю берган транспорт вазири Йисроил Катц сўзларига кўра, мамлакат Бош вазири Бенямин Нетаняҳу келаси кунлар ичида юзлаб янги уйлар қуриш тўғрисида қарор қабул қилади.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти Исроил режасидан таажуб билдириб, бу каби ҳаракатлар Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш уринишларига путур етказишини билдирди.
XS
SM
MD
LG