Линклар

АҚШ Пхенян режасидан ташвишда


АҚШнинг Шимолий Корея масалалари бўйича махсус вакили Стивен Босуорт ядровий қурол яратиш борасидаги уринишларни давом эттираётганига оид расмий Пхенян баёнотларидан ташвиш билдирди.

Бугун Сеулда чиқиш қилган АҚШ расмийсининг таъкидича, Пхенян ўз баёнотлари билан ядровий қуролга эгалик қилиш уринишларини давом эттираётганини яна бир бор исботлаган.

-Тўйинтирилган уран тўғрисидаги баёнотни биринчи маротаба эшитаётганимиз йўқ, менимча бу охиргиси ҳам бўлмаса керак. Бироқ агар биз Корейс ярим орилини ядровий қуролдан ҳоли ҳудудга айлантиришни истасак, биз уранни тўйинтириш билан боғлиқ масалага ойдинлик киритишимиз лозим,-деди АҚШ расмийси.

Жума куни Шимолий Корея мамлакатда уранни тўйинтириш жараëнининг сўнгги босқичи амалга оширилаётганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG