Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Чавес Турманистонга борди


Венесуэла президенти Уго Чавес газ экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти тузишни таклиф қилмоқда.
Венесуэла президенти Уго Чавес газ экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти тузишни таклиф қилмоқда.

Эрон ва Африка давлатларига сафарини якунлаган Венесуэла президенти Уго Чавес Туркманистонга келди. У Лотин Америкаси давлатлари раҳбарлари орасида Туркманистонга борган биринчи президентдир.

Венесуэла президенти Уго Чавес икки кунлик сафар билан Туркманистонга ташриф буюрди. Бу ерда Уго Чавес Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва ҳукумат расмийлари билан учрашади.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, газ экспорт қилувчи давлатлар картели ташкил этиш масаласи Ашхобот сўзлашувларининг диққат марказида бўлади.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов шанба куни қилган чиқишида Уго Чавес билан ўтказилажак сўзлашувларнинг икки давлат ўртасида манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга асос бўлишига умид билдирди.

Бироқ Туркманистон раҳбари ҳамкорлик қайси соҳаларда йўлга қўйилишини ошкор қилмади.

Айни пайтда Венесуэла президенти нефт экспорт қилувчи давлатларининг ОПЕК ташкилоти каби газ экспорт қилувчи давлатлар ташкилотини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу ғояни Россия, Эрон ва Қатар давлатлари ҳам муҳокама қилган.

Бироқ Чавеснинг янги газ картели ташкил қилиш ғояси борасида Ашхоботдан бирон бир тайин гап олиб қайтиш эҳтимоли жуда ҳам оздир. Боиси сўнги пайтда ЕИ Туркманистон газига катта қизиқиш билдирмоқда. Европанинг бу интилишларини олқишлаган АҚШ НАТО юкларини Афғонистонга транзит қилиш борасида Туркманистон билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Туркманистонга келишдан аввал Венесуэла президенти Эронда бўлиб, президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан сўзлашувлар олиб борди.

5 сентяб куни ўтказилган сўзлашувлардан сўнг президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ва Венесуэланинг душмани бир эканини таъкидлади. Эрон раҳбари, шунингдек, зулмга учраган ва инқилобчи миллатларга кўмаклашиш ва империаслистик давлтларга қарши фронтларни кенгайтириш Эрон ва Венесуэланинг асосий миссияси эканини маълум қилди.

Уго Чавес эса икки давлатнинг асл душмани АҚШ империяси ва унинг югурдаклари эканини таъкидлади. Эрон ядровий дастурини ҳимоя қилган Венесуэла президенти расмий Теҳрон ядровий энергияга эга бўлиш уринишларидан ортга чекинмаслигини ҳам маълум қилди.

Айни пайтда ҳар иккала президент ўз давлатларида катта босимга учрамоқдалар.

Уго Чавеснинг Эрон сафари давом этаётган маҳал Венесуэлада ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Бу намойишларни Венесуэла мухолифати уюштирди.

-Венесуэлада барча идоралар фашист режими томонидан босиб олинди. Венесуэлада ҳамма нарса таъқиқланган, бу ерда сўз эркинлиги ҳам йўқ,-дейди аксил ҳукумат намойиш иштирокчиларидан бири.

Аҳмадийнажод эса 12 июн куни ўтказилган президент сайловидан сўнг мухолифатчиларнинг катта босимига учради.Сайлов натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган намойиш иштирокчилари Маҳмуд Аҳмадийнажод ва мамлакат Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳуманайи истеъфосини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG