Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:50

Шинжон Уйғур ўлкасида вазият таранг


Шинжон Уйғур мухтор вилояти пойтахти Урумчи шаҳри ҳарбийлар томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда.
Шинжон Уйғур мухтор вилояти пойтахти Урумчи шаҳри ҳарбийлар томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда.

Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси пойтахти Урумчида уйғурлар ва ханлар ўртасидаги низодан сўнг ханларга нисбатан қилинган “шприц ҳужумлари” минтақада вазият таранглигича қолаётганидан дарак бермоқда.

Хитой расмийлари икки ойдан бери Урумчида уйғурлар билан ханлар ўртасидаги зўравонликларни бостиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Якшанба куни яна бир неча киши ҳибсга олинди.

Кейинги ҳафталар давомида ҳам зўравонликлар кўлами пасайгани йўқ.
3 сентябр кунги норозиликлар пайтида уч киши ўлдирилгани хабар қилинди. Жума куни эса ханлар ўртага қўйилган хавфсизлик тўсиқларини ёриб ўтиб, уйғурлар яшайдиган маҳаллаларга ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди.

Хитой марказий ҳукумати бўҳронга жавобан Урумчи Коммунистик партияси раҳбари Ли Жи ва маҳаллий полиция раҳбарини ишдан олди.

Якшанба куни баъзи уйғурлар шприц билан ханларга ҳужум қилганига оид хабарлар тарқатилгани туфайли Жаҳон улгуржи савдо маркази биноси олдида чиққан норозиликни бостиришга полиция кучлари ташланди.

Рейтерс агентлиги мухбири савдо маркази олдидаги норозилик иштирокчиларининг баъзилари билан гаплашди.

- Бир неча уйғурлар келиб, савдо маркази ичида ғала-ғовур кўтаришга ҳаракат қилди, - дейди норозилик иштирокчиларидан бири.

Яна бир аёл: “Ичкарида бир кишига шприц билан ҳужум қилишди”, дея гапириб берди.

Хитой расмийларига кўра, июл ойидан бери 531 кишига шприц билан ҳужум қилингани ҳолати қайд этилган.

Маҳаллий ханлардан бири шприц билан ҳужум қилаётганлар уйғурлар эканини ўз кўзи билан кўрганини айтади.

- Уч-тўрт кишини қўлга олишди. Уларнинг ҳаммаси уйғур эди, - дейди у.

Савдо маркази олдида якшанба куни ханлардан иборат оломон тўпланди.

- Ташқарида тумонат одам йиғилди ва ҳозиргина полиция уларга қарата кўздан ёш чиқарувчи газни ишлатди.
Кўплаб ханлар бундан азият кўрди. Ёнимдаги бир эркакнинг қулоғидан қон келаётганини кўрдим.
Ўзимнинг ҳам томоғим ачишиб турибди, кўзларимдан анчагача ёш оқиб турди, - дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Шинжон Уйғур минтақасидан аниқ маълумотлар олиш жуда қийинлашган. Маҳаллий матбуотда ханларнинг ўз шикоятлари ва хавотирлари ҳақида гапираётгани кўрсатилаётган бир пайтда, уйғурларга бундай имконият берилаётгани йўқ.

Хитой ҳукумати хориж матбуотини уйғурлар яшайдиган маҳаллаларга киритмаяпти.

5 июл куни бошланган зўравонликларга ханларга тегишли завод ва фабрикаларда уйғур ишчилари ўлдирилаётганига оид хабарлар сабаб бўлганди.

Шижонда тахминан 8 миллион уйғур истиқомат қилади.

Хитой геологлари Шижон минтақасида улкан нефт заҳиралари борлигини аниқлаганидан кейин, минтақага хан хитойларининг оммавий келиши бошланган.

Июл ойидаги этник зўравонликларда 200га яқин одам ҳалок бўлганди.

1996 йилда Шинжоннинг яна бир шаҳри Йининда уйғурлар билан ханлар ўртасида чиққан зўравонликларда ҳам 200га яқин киши қурбон бўлган эди.

“Шприц ҳужум”ларига оид хабарлар ханлар орасида қўрқувга сабаб бўлмоқда.

Шанба куни ҳарбий доктор Си Жианвей телевидениеда кўрсатилган матбуот анжуманида шприцларда кислота ёки ОИТВ вируси бўлганига оид хавотирлар тасдиқланмаганини маълум қилди.

- Биз кузатётган бемораларнинг аҳволидан хавотирда эмасмиз. Баъзиларида терининг тешилган жойларида шишишлар бор, лекин уларнинг соғлиги жойида, - деди хитойлик врач.
XS
SM
MD
LG