Линклар

Афғонистон конференцияси режаланмоқда


Якшанба куни Германия Канцлери Ангела Меркел ва Британия Бош вазири Гордон Браун БМТнинг Афғонистон бўйича конференциясини шу йил охирига қадар ўтказиш тарафдори эканликларини қайд этишди.

Меркел хонимнинг таъкидлашича, Афғонистон раҳбарияти самарали давлат бошқарувини амалга ошириш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун ёрдамга мухтождир.

- Афғон тарафини босқичма-босқич кўпроқ масъулиятни зиммасига олишга чақириш учун бу муҳимдир, деди Ангела Меркел.

Хабарларга кўра, бу чақириққа Франция президенти Николя Саркози ҳам қўшилган. Жума куни БМТ вакиллари Афғонистон бўйича халқаро анжуманни 2010 йил бошида ўтказишни режалаётганликларини маълум қилишди.

XS
SM
MD
LG