Линклар

"Бунëдкор" Сколарига 13 миллион евро тўламоқда


Луис Фелипе Сколари жаҳонда энг кўп маош тўланадиган муррабийга айланди.

Goal.com сайтининг ёзишича, шу кунгача Италиядаги дунëга машҳур "Интер" футбол жамоаси муррабийси Хосе Моуриньо жаҳонда энг қиммат муррабий мақомига эга бўлган. Моуриньо бир йиллик хизмати учун 11 миллион евро маош олади.

Бироқ Ўзбекистондаги "Бунёдкор" футбол жамоаси билан 18 ойга шартнома имзолаган бразилиялик таниқли муррабий Луис Фелипе Сколари эндиликда жаҳонда энг кўп маош оладиган муррабийга айланди. Сайтга кўра, 1 июлдан бошлаб янги жамоага раҳбарлик қила бошлаган Сколари ўз хизматлари учун 13 миллион евро ҳақ олади.

-Ўзбек футболига катта ҳисса қўшишимга ишонаман. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистонни танладим. Бу ерда амалга оширилаётган узоқ муддатли лойиҳаларга ишонаман, деган эди Сколари "Бунёдкор" муррабийси сифатида берган илк итервьюларидан бирида.
XS
SM
MD
LG