Линклар

logo-print

Тошкент Москвага таҳдидни кучайтирди


Тошкент бойкоти НАТО га рақобатчи бўлишни кўзлаëтган КХШТ режаларини чиппакка чиқариши мумкин.

Тошкент бойкоти НАТО га рақобатчи бўлишни кўзлаëтган КХШТ режаларини чиппакка чиқариши мумкин.

“Ўзбекистон ҳеч қачон ва ҳеч бир вазиятда Тезкор коллектив кучларга қўшилмайди”. Исми ошкор этилмаган Тошкент расмийсининг бу баëноти Москва билан совуқлашув давом этаëтганининг янги даракчиси бўлди.

СА-News агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги исми ошкор этилишини истамаган мулозимга таянган ҳолда расмий Тошкентнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қошида тузилаётган Тезкор коллектив кучлар борасидаги позицияси ўзгармаганини маълум қилди.

Ўзбекистон расмийсининг бу баёноти Россия матбуотида КХШТ Бош котиби Николай Бордюжанинг Ўзбекистон тезкор кучларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларига жавобан айтилди.

Бордюжанинг 3 сентябр куни тарқатилган баёнотига кўра, Ўзбекистон ва КХШТга аъзо бошқа давлатларнинг тезкор кучларни қўллаш масаласига оид позицияларида муайан келишмовчиликлар мавжуд. Лекин, деди Бордюжа, “Ўзбекистон Тезкор коллектив кучларнинг фаолияти ва уларнинг қайси принципларга кўра тузилишини кўриб чиқиб, ўзининг якуний қарорини кўриб чиқади”. Бу қарор эса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин", дея қўшимча қилди КХШТ раҳбари.

СА-News га кўра, исми сир тутилишини истаган Тошкент мулозими “Москва ўз истагини ҳақиқат деб, ўзини ўзи алдамаслиги ва айниқса, Тошкентга у ёки бу шаклда таъсир ўтказишга уринмаслиги, мақсадга мувофиқ бўлишини” алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон КХШТ доирасида Тезкор коллектив кучларни тузиш ғоясига бошиданоқ “ўзгача фикри”ни билдириб келмоқда. КХШТнинг 14 июн саммитида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўзининг “ўзгача фикрини” ифода этувчи тўртта талабни илгари суриб, улар инобатга олиниши шарти билан келишувга қўл қўйган эди.

Расмий Тошкентнинг асосий эътирозига сабаб бўлаëтган жиҳатлар орасида янги ташкил этиладиган тезкор кучларнинг КХШТга аъзо давлатлар ўртасида низо чиққанда унга аралашиш эҳтимоли бор.

Айни пайтда¸ Россиянинг мазкур кучлар учун ўзбек-қирғиз чегараси яқинида янги ҳарбий база очиш режаси ҳам Каримов ҳукуматининг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон расмийсининг кескин баëнотига нисбатан КХШТ¸ Россия ва бошқа аъзо давлат муносабатлари билан кун давомида Озодлик сайтида танишишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG