Линклар

logo-print

Ўзбекистонда шри-ланкаликлар қамалди


Ўзбекистонда қалбаки паспорт ёрдамида Европага учиб кетишга уринган шри-ланкалик тўрт шахс 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўбекистон давлат телевидениесининг хабар қилишича, қалбакилаштирилган Малайзия паспорти ёрдамида Европага кетишга уринган хорижликлар апрел ойида Тошкент аэропортида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар Сергели туман суди вакили Хайрулло Тўлагановнинг билдиришича, Шри-Ланка фуқаролари қалбаки паспорт билан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ўтган. Бир ой ичида шри-ланкаликлар Ўзбекистон фуқароси Маҳмуджон Йўлдошев ёрдамида Европа давлатларидан бирига кириш визасини олган.

Айни пайтда Тошкент шаҳар Сергели туман суди Шри-Ланка фуқаролари ва уларга кўмаклашган Ўзбекистон фуқароси Маҳмуджон Йўлдошевнинг ҳар бирига 7 йиллик қамоқ тайинлаган.
XS
SM
MD
LG