Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:01

8 сентябр - Халқаро саводхонлик куни


Кузатувчилар¸ Ўзбекистондаги иқтисодий вазият саводхонлик даражасининг пасайиши ортидаги асосий омилдир¸ деган фикрда.
Кузатувчилар¸ Ўзбекистондаги иқтисодий вазият саводхонлик даражасининг пасайиши ортидаги асосий омилдир¸ деган фикрда.

ЮНЕСКО ташаббуси билан ҳар йил нишонланиладиган бу кунда Ўзбекистондаги саводхонлик вазияти ҳақда гапираëтган зиëлилар¸ бу борада ҳам бонг уриш фурсати етганини айтмоқдалар.

1966 йилдан бери ўтказилаëтган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жаҳон бўйлаб саводсизликни тугатишга қаратилган ишларга диққат-эътиборни жалб этишдир.

ЮНЕСКО маълумотларига қараганда, ҳозир жаҳон бўйлаб 776 миллион одам саводсиз. 75 миллиондан ортиқ бола ўқиш ëки ëзишни ўрганиш имкониятидан маҳрумдир.

- Ўзбекистонда барча болалар мактабларга жалб қилинган ва бизда саводлилилик даражаси 100 фоизни ташкил қилади¸ деди Озодлик радиоси билан суҳбатда Халқ таълими вазирлиги бошқармаси вакили.

Айни пайтда ўзбек мактабларида таълим сифати танқидга учрамоқда¸ шу боис кўпчилик ўз боласини рус мактабларига жойлаштирмоқда¸ аммо аҳвол у ерда ҳам яхши эмас¸ дейди тошкентлик муаллима Фарида опа.

- Мен лицейда дарс бераман. Таълим русча бўлган мактаблардан билими паст болалар келяпти. Карра жадвалини билмайдиганлар¸ҳарф танимайдиганлар келаяпти. Ўтган йили мен Циркни орқасидаги 41-мактаб ишини кузатдим. Ҳамма рус мактаб¸рус мактаб деб мақтаган бу жойнинг аҳволини кўриб ҳанг-манг бўлиб қолдим. Битта синфда 45 та бола ўқиса¸ қанақа билим ва савод ҳақида гапириш мумкин¸ дейди тошкентлик муаллима.

Фарида опа бу мактаб биноси эски экани¸ синф хоналари таъмирга муҳтожлигини айта туриб мисол келтирди.

- Мактаб тўкиламан¸тўкиламан деб турибди. Битта синф хонасидан иккинчи хонага ўтилади. Парталари эски. Тўртинчи синфда дарс бўлаëтган экан. Синфда 52 бола. Бўлиб ўтилиши керак бўлган фанни биттагина ўқитувчи ўқитмоқда. Олддаги тўртта бола бир нарсаларни уқар¸ аммо орқа қаторлар билганини қилиб ëтибди¸
дейди тошкентлик муаллима.

Тошкент марказидаки аҳвол шундай бўлса бошқа жойларда вазиятни ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон қишлоқ мактабларидаги саводхонлик билан боғлиқ вазият манзарасига оид чизгилар билан кун давомида Озодлик сайтида танишиб боришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG