Линклар

Чавес туркманларни газ картелига чорлади


Венесуэла президенти Уго Чавес Туркманистонни газ экспорт қилувчи давлатлар картелига қўшилишга чақирди.

Бу ҳақда Венесуэла президенти Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан ўтказилган сўзлашувлар чоғида билдирди. Уго Чавес нефт экспорт қилувчи давлатларнинг ОПЕК ташкилоти каби газ экспорт қилувчи давлатлар картели ташкил қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу ғояни Россия, Эрон ва Қатар давлатлари ҳам муҳокама қилган.

Бироқ Туркманистоннинг ушбу ғояни қувватлаши ёки картелга аъзо бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Эрон билан энергетик шартномани имзолаган расмий Ашхобод жорий йил якунида Хитойга газ экспорт қилишни режалаган.

Айни пайтда Уго Чавеснинг Туркманистондан сўнг Беларус ва Россияга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG