Линклар

Ахтисаари ЕИ ҳаракатларини қоралади


Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Марти Ахтисаари Брюсселни Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш музокараларини кечиктираётганликда айблади.

- ЕИ ва Туркия ўртасида 2005 йилда бошланган музокаралар қайта бошланиши лозим ва шундагина ЕИ айрим давлатлар эътирозига қарамай ушбу масалага содиқ қолганини намойиш эта олади, деди Финландия собиқ президенти Марти Ахтисаари.

Айни пайтда Ахтисаари Туркия масалалари бўйича ЕИнинг махсус мустақил қўмитасига раҳбарлик қилади.

Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш уринишларига Франция, Германия, Греция ва Қибрис каби давлатлар қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG