Линклар

Тошкентда бизнес-форум ўтказилди


Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой Автомобил техникаси маҳсулотлари экспорти ва импорти бўйича савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган.

Бизнес-форумда ҳар икки давлат вазирликлари, идоралар, турли соҳа мутасаддилари, йирик ва кичик корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистоннинг қатор компания ва корхоналари ҳамда Хитой ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа ўтказилган.

XS
SM
MD
LG