Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

Кеча қолиб¸ кундуз ҳам чироқ ëқилиши мумкин


Америка олимлари фикрича¸ шаҳарларини туми билан ëритиб қўйишга фақат бой давлатларнинггина кучи етади.
Америка олимлари фикрича¸ шаҳарларини туми билан ëритиб қўйишга фақат бой давлатларнинггина кучи етади.

АҚШ даги Brown университети олимлари у ëки бу мамлакат иқтисодий вазиятига объектив баҳо бериш учун унинг тунда қанчалик ëритилишини фазодан кузатишни тавсия қилмоқда.

Иқтисодчилар алоҳида олинган давлат ëхуд минтақадаги иқтисодий ривожланиш йўналишини белгилашга асосан ялпи миллий маҳсулот ҳажмига таянишади.

Аммо бу маҳсулот борасидаги статистика ҳукуматлар қўлида бўлгач¸ уни бу ҳукуматларнинг ўз манфаати йўлида ўзгартириши¸ аниқроғи сохталаштириши бор гап ва шу боис иқтисодий аҳвол тўғрисида ëлғиз ялпи миллий маҳсулот миқдоригага қарабгина ҳалол баҳо беришнинг имкони йўқ.

Асл иқтисодий вазиятни баҳолаш учун¸ иқтисодчилар¸ асрлардан бери бошқача¸ муқобил усулларни таклиф этиб келмоқдалар.

Хусусан¸ Австрия-Венгрия империяси даврида империя ҳудудларида жон бошига жўнатилган хатлар сонини ҳисоблашни иқтисоднинг ҳақиқий аҳволини кўрсатувчи ëрдамчи мезон деб билишган бўлса¸ куни-кеча америкалик бир гуруҳ иқтисодчи у ëки бу мамлакатнинг қоронғуда қанчалик ëритилишини сунъий йўлдош орқали мунтазам қайд қилиш усулини таклиф қилиб чиқишди.

Brown университети профессори Дэвид Вейл ва унинг икки ҳамкасбига кўра¸ ëруғлик манзарасини мунтазам кузатиш ва қайд этиб бориш¸ у ëки бу давлатдаги иқтисодий вазиятни тўғри баҳолашда қўл келиши мумкин.

- Одамлар бой бўлгани сари улар кўпроқ пулини ўз ëн-атрофини ëритишга сарфлайди ва кўпроқ ëруғлик талаб ҳам қилади. Одамлар бойигани сари уларнинг электр инфратузилмаси ривожланишини талаб қилишлари ҳам бор гап. Кузатишларимиз шунингдек¸ одамлар бойигани сари уларнинг тунда кўпроқ машғул бўлишлари¸ хусусан тунда машина ҳайдаб¸ кўчаларни ëритишни ҳам кучайтиришини кўрсатмоқда. Шу боис¸ ëруғликнинг кўпайиши одамларнинг қанчалик бойиëтганини кўрсатадиган қўшимча омилдир¸ дейди профессор Вейл Озодлик билан суҳбатда.

Вейл ва унинг ҳамкасблари ўтказган тадқиқот¸ хусусан шарқий Европадаги ëруғлик кўламининг ҳозири ва 10 йил олдингиси ўртасида катта фарқ борлигини кўрсатган.

Венгрия¸ Полша ва Руминияда кейинги 10 йил ичида тунда ҳам ëруғ ҳудудларнинг кескин кўпайгани¸ бу давлатлар аҳолиси турмуш даражаси¸ демакки умумиятла иқтисодий вазиятнинг яхшилангани ифодасидир¸ дейди бу тадқиқотчилар.

Айни пайтда¸ америкалик олимлар ҳукуматлар ўз иқтисодлари вазиятига оид ҳар йили ҳозирлайдиган ялпи ички маҳсулот ҳажмига оид кўрсаткичларни ўзлари таклиф қилаëтган йўл билан синаш мумкинлигини ҳам айтмоқдалар.

Профессор Вейл¸ буни Тожикистон мисолида тушунтиришга уринади.

- Жаҳон банки тожик ҳукумати рақамларига асосан келтирадиган ҳисоб-китобга кўра¸ Тожикистонда кейинги 11 йил ичида ялпи ички маҳсулот ҳажми йилига 2.3 фоизга пасайиб борган. Аммо бизнинг кузатишларимиз Тожикистонда тунда ëруғлик кўлами кенгайганини кўрсатди ва унга кўра мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажми йилига 1 фоизга ўсиб борган. Кўриб турганингиздек¸ расмий статистика ва ëруғлик манзараси берган маълумот орасида 3 фоиздан кўпроқ фарқ бор¸ дейди профессор Вейл.

Профессор¸ ўзи ва ҳамкасблари ишлаб чиққан усул иқтисодий вазиятни белгилашда ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳисоблаш заруратини инкор этмаган ҳолда¸ унга ëрдамчи бўлишини таъкидлайди.

Аммо кузатувчилар¸ у ëки бу мамлакатдаги иқтисодий ривожланишни бу усулда баҳолаш жорий қилинса ¸ у ҳолда ўзини иқтисоди ривожланган¸ бой давлат қилиб кўрсатишга ҳаваскор ҳукуматлар кеча қолиб кундуз ҳам чироқ ëқишидан хавотир билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG