Линклар

Душанбе Айний музейини сақлаб қолмоқчи


Тожикистон томони Самарқандда тожик совет адабиёти асосчиси Садриддин Айний уй музейининг бузилишига муносабат билдирди.

Тожикистон Маданият вазири Мирзошоҳруҳ Асрорий Самарқанд шаҳрида Садриддин Айний музейининг бузилишига доир оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарлар ўз тасдиғини топса, бу масала Тожикистон ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилишини билдирди.

Маданият вазирининг таъкидича, Ўзбекистон ҳукумати Айний уй музейи таъмирланиши борасида Тожикистонга хабар берган.

Айни пайтда Тожикистон Маданият фонди раиси Ҳамза Камол совет тожик адабиёти асосчиси музейининг бузилиши ортида сиёсий мотивлар борлигини тахмин қилди.

Ҳамза Камол жаҳон тарихий ёдгорликлари ҳомийси бўлган халқаро ташкилотларни Ўзбекистонни Садриддин Айний уй музейини бузиб ташлашга доир ниятидан қайтаришга чақирди.

Ўтган ҳафта бир қатор интернет сайтлари Самарқанд марказидаги Регистон яқинида жойлашган Садриддин Айний уй музейининг бузиб ташланаётгани борасида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG