Линклар

Лондон суди гумондорларни террорчиликда айблади


Британиялик уч шахс Атлантика узра парвоз қилаётган учқичларда портлаш содир этиб, юзлаб йўловчиларни ўлдиришни режалаганликда айбдор деб топилди.

Лондон суди, шунингдек, Абдулла Аҳмад Али, Танвир Ҳуссайн ва Асад Сарвар исмли шахсларни ичимлик идишига солинган суюқ портловчи мосламалар ёрдамида қўпорувчилки амалиёти содир этишга уринганликда айблади.

Прокурор Питер Райт сўзларига кўра, агар Лондондан АҚШга парвоз қилаётган самолётларда портлаш содир этиш режаси амалга ошганда, кўрилган талафот кўлами мисли кўрилмаган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Мазкур режа 2006 йилда фош этилганидан сўнг жаҳоннинг барча йирик аэропортларида суюқлик ташишга нисбатан чекловлар жорий этилганди.
XS
SM
MD
LG