Линклар

Жозэф Кеннеди тоғасининг ўрни учун курашмайди


Америкалик собиқ конгрессмен ва яқинда оламдан ўтган сенатор Эдвард Кеннедининг жияни Жозэф Патрик Кеннеди тоғасининг Сенатдаги ўрни учун курашмаслигини маълум қилди.

56 яшар Жозэф Кеннеди 1968 йилда отиб ўлдирилган Роберт Кеннедининг ўғлидир.

У бир неча йиллар давомида АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг аъзоси бўлган.

25 август куни 77 ёшида оламдан ўтган Эдвард Кеннедининг сенаторлик ўрнини ярим аср мобайнида кеннедилар сулоласи эгаллаб келган.
XS
SM
MD
LG