Линклар

logo-print

Муҳожирларнинг пул жўнатмалари миқдори камаймаган


Глобал иқтисодий бўҳронга қарамай, жаҳон бўйлаб муҳожир ишчиларнинг уйларига жўнатган пул миқдори ўтган йилда 305 миллиард долларни ташкил қилган.

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича Женевада ўтказилган анжуманида таъкидланишича, бу рекорд натижадир.

Аммо саккиз йил давомидаги тадрижий ўсиш ортидан муҳожирлар уйларига жўнатаётган пул миқдори бу йил камайиши мумкинлиги айтилаётир.

Ҳисоб-китобларига кўра¸ миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожирлари томонидан жўнатилаётган бу пуллар Ўзбекистон иқтисодиётининг 20-30 фоизигача ташкил этиши мумкин.

Таҳлилчиларга кўра, сўнгги йилларда айнан меҳнат муҳожирлари юборган миллиардлаб долларлар ўзбек сўмини дефолтдан асраб қолган.
XS
SM
MD
LG