Линклар

Ироқ Россия билан энергетик ҳамкорликни тикламоқчи


Ироқ бош вазири Россия ширкатларини мамлакат энергетика секторига кўпроқ сармоя ётқизишга даъват қилди.

Бағдодда Россия Энергетика вазирини қабул қилган бош вазир Нурий ал-Маликий Ироқ Россия билан тарихий алоқаларга эга экани ва бу алоқаларни кенгайтириш зарурлиги ҳақида гапирди.

Хабарларга кўра, Россия энергетика вазири Сергей Шматко Бағдод раҳбарияти билан Ироқ ва Россия ўртасида энергетика соҳасида аввал имзоланган шартномаларни тиклаш ва янги келишувларни муҳокама қилган.
XS
SM
MD
LG