Линклар

Портлаш хитойлик кончилар жонига зомин бўлди


Хитойда кўмир конида рўй берган портлашдан камида 13 одам ҳалок бўлган, 66 одам бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.

Хитой матбуотига кўра, газ портлаши рўй берган Хенандаги кўмир конида ҳаммаси бўлиб 90 нафар кончи бўлган.

Хитой кўмир конлари жаҳондаги энг хавфли конлардан саналади. Ўтган йили портлашлардан 3000 дан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG