Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:05

Суд танаффус эълон қилди


Дилмурод Саййид шу йил 22 феврал куни Тошкентдаги уйида ҳибсга олиниб¸ Самарқандга олиб кетилган эди.
Дилмурод Саййид шу йил 22 феврал куни Тошкентдаги уйида ҳибсга олиниб¸ Самарқандга олиб кетилган эди.

8 сенябр куни Дилмурод Саййид ишини қайта кўриб чиқишни бошлаган Самарқанд вилоят аппеляция суди ҳукм чиқаришни пайшанба кунга қолдирди¸ деб хабар берди журналистнинг адвокати Руҳиддин Комилов.

Аммо аппеляция суди ҳали ҳукм чиқармаган бўлса-да¸ унинг биринчи иш куниëқ¸ журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид¸ қолаверса унинг адвокати ва яқинлари норозилигига сабаб бўлди.Ўз норозилигини ифодалаш мақсадида адвокат ҳам¸ судланувчининг оила аъзолари ҳам маҳкама жараëнини намойишкорона тарк этишган.

"Биз суд залини тарк қилишга қарор бердик¸ судланувчилар ҳам бизлар ҳам. Суд бизсиз ўтаверсин. Оддийгина раддияни қондира олмаган маҳкамадан нима кутишимиз мумкин."

Самарқанд вилоят апелляция суди 8 сентябр куни журналист Дилмурод Саййид устидан чиқарилган дастлабки суд ҳукмини кўриб чиқишни бошлагани ҳамоно айбланувчи Дилмурод Саййид маҳкама тартибига нисбатан расман раддия билдирган.

Гувоҳлардан бирининг маҳкамада иштирок этмаëтгани Дилмурод Саййид раддияси учун асос бўлди¸ дейди Комилов.

Судялар ҳайъати қисқа эшитувлардан сўнг¸ маслаҳатга кириб чиққач¸ раддия инобатга олинмаслигини билдирган.

Журналистни ҳимоя қилаëтган адвокат Руҳиддин Комилов апелляция маҳкамаси тарафлар талабларини инобатга олмагани боис¸ бу маҳкамага қўл силташга қарор қилганини билдирди.

Дилмурод Саййиднинг рафиқаси Барно Жуманова маҳкамадаги танаффус чоғида эри билан учрашганини айтар экан¸ унинг соғлиги ëмонлашганини қайд қилди.

- Аҳволи жуда ëмон. Тинмай йўталмоқда. Қайнанам уни кўриб ҳушидан кетиб қолди.

Барно Жумановага кўра суд мажлиси ўтаëтган ҳудуд қуролли орган ходимлари тарафидан халқа қилиб ўраб олинган. АҚШ элчихонаси матбуот котиби ва унинг таржимони суд залига қўйилмади¸ дейди Жуманова.

Ўтган ҳафта қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилоят апелляция судига мурожаат қилиб, Дилмурод Саййидга нисбатан чиқарилган дастлабки суд ҳукмини бекор қилишни сўраган эди.
Қўмита Дилмурод Саййид иши Самарқанд вилоят апелляция судида кўрилиши олдидан пресс-релиз тарқатиб, апелляция маҳкамасини адолатли ўтказишга чақирди.

- Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси мустақил журналист Дилмурод Саййид тақдиридан қаттиқ хавотир билдириб, унинг Ўзбекистон ҳукумати томонидан 12,5 йилга қамалганини кескин қоралайди.

12, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Дилмурод Саййид дастлаб Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси асосида товламачиликда айбланди.

Самарқандлик Марғуба Жўраева фермер Сайдулло Боймуродовдан 5000 доллар пора олаётган пайтда ушланган, сўнгра у биринчи терговда “пулни Дилмурод Саййиднинг кўрсатмаси билан олмоқчи эдим”, деб баёнот берган эди.

Бироқ терговдаги кейинги юзма-юз учрашувларда Марғуба Жўраева бу кўрсатмасидан воз кечганини айтган эди.

Аммо тергов жараёнида бу кўрсатмалар инобатга олинмади, аксинча, журналистга янги айбловлар қўйилди.

Дилмурод Саййид ва яна уч нафар шахс Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш¸ қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйишда айбланиб¸ маҳкамага тортилди.

Дилмурод Саййиднинг ҳимоячиларига кўра, ҳуқуқ фаолига қўйилган айбловлар маҳкама жараёнида ўз исботини топмаган.
XS
SM
MD
LG